18 сентября 2018 г.

Қашқадарёда илк ёшлар меҳнат гузари фойдаланишга топширилди


Юртимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами арафасида Косон тумани “Гулбоғ” МФЙда “Ёшлар меҳнат гузари” ва “Ёш тадбиркорлар” коворкинг марказининг фойдаланишга топширилиши ҳудуд аҳлига муносиб туҳфа бўлди.

Президентимизнинг “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ бунёд этилган гузарда 10 дан ортиқ хизмат кўрсатувчи объектлар – чевархона, озиқ-овқат савдо дўкони, гўзаллик салони, сабзавотлар растаси, спорт клуби, китоб дўкони, соғломлаштириш маркази фаолият кўрсатади. Қувонарлиси, гузарда очилиши муносабати билан 28 нафар ўғил-қиз иш ўрнига эга бўлди.
Гузар ёнида ёшларнинг бизнес соҳасидаги ташаббуслари, ғоялари ва лойиҳаларини амалга оширишга кўмак бериш мақсадида қад ростлаган “Ёш тадбиркорлар” коворкинг маркази ҳам туман ёшларига бизнес режалар ишлаб чиқиш, юридик, бухгалтерия ва бошқа хизмат турларини кўрсатади. Ёш тадбиркорларнинг ҳуқуқий, иқтисодий билимларини ошириш, уларнинг фаолият турларини кенгайтириш учун форумлар, мастер-класслар, семинарлар ташкил этилади.
Тантанали маросимда иштирок этган Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раиси Шомурод Сатторов, Косон туман ҳокими Юахтиёр Ражабовлар ёшлар билан учрашиб, уларнинг орзу интилишлари, режалари, ташвишга солаётган муаммолари юзасидан мулоқотда бўлдилар.
Шунингдек, маросим давомида қуёнчилик, паррандачилик ва чорвачилик билан шуғулланиш истагини билдирган аҳолига туман ҳокимлиги ва “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси томонидан  300 та парранда ва 10 дона кичик қорамол тақдим этилди.
Аҳрор Содиқов.

Комментариев нет:

Отправить комментарий