Қашқадарё
вилоятида Президентимизнинг 2018 йил 12 май куни “Буюк алломалар, адиб ва мутафаккирларимиз
ижодий меросини кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш мақсадида ёшлар ўртасида
китобхонлик танловларини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ ташкил
этилган “Ёш китобхон” танловининг
маҳаллий (туман, шаҳар) босқичлари ўз якунига етди.
| У.Раджабов (Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши бўлим мудири, кузатувчи). Н.Назарова (вилоят Кенгаши раиси, вилоят "Камалак" болалар ташкилоти раиси). |
Унда Вазирлар Маҳкамаси томонидан ишлаб чиқилган Низом асосида иштирокчилар уч
ёш тоифаси бўйича (10-14 ёшлилар, 15-19 ёшлилар ва 20-30 ёшлилар) саралаб олинди.
Танловнинг саралаш босқичларида вилоят бўйича 92 689
нафар ёшлар иштирок этиб, шундан, 569
нафар ёшлар танловнинг маҳаллий босқичларида иштирок этиш йўлланмасини қўлга
киритган бўлса, шундан 45 нафари танловнинг вилоят босқичида иштирок этиш
йўлланмасини қўлга киритади.
- Ўтган йили танловда иштирок этаётган тенгдошларимни катта қизиқиш
билан кузатиб, менда ҳам иштирок этиш нияти пайдо бўлди, - дейди 10-14 ёш
тоифасида ғолибликни қўлга киритган Қарши шаҳарлик Исмигул Самадова. – Айниқса,
бу йил Президентимиз Қарорлари билан танлов уч ёш тоифасида ташкил этилиши ҳам
биз ёшлар учун катта имконият бўлди. Вилоят ва Республика босқичларида ҳам
юқори натижаларни қўлга киритиб, Президентимиз совғаси – енгил автомашинани
қўлга киритиш ниятидаман.
Якунда ғолиблар диплом, эсталик совғалари билан тақдирланишди ҳамда
вилоят босқичида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритишди.
Аҳрор Содиқов.
Комментариев нет:
Отправить комментарий