3 августа 2018 г.

“Ёшлар - келажагимиз” Давлат дастури доирасида Қашқадарё вилоятида амалга оширилаётган ўрганиш тафсилотлари


Вилоятда 738 та МФЙлар мавжуд бўлиб, дастур доирасида 738 та ишчи гуруҳлар шакллантирилган. Ишчи гуруҳлар томонидан 453 664 та хонадонларга кирилиб, 735 248 нафар (жами ёшлар 1 027 733) ёшлар билан суҳбатлашилиб, уларнинг муаммолари ёзма анкета тўлдириш орқали ўрганилди.

Жумладан, ёшлар қатламидан 118 089 нафари ишсизлиги, 5 240 нафари меҳнатга лаёқацизлиги, 62 817 нафари норасмий ишлаётганлиги, 786 нафар рўйхациз яшаб келаётганликлари, 28 898 нафари уй-жойга муҳтожлиги, 4 476 нафари уйланиш истаги бор, лекин, моддий томондан қийналаётганликлари боис оила қура олмаётганликлари, уй шароитида бандлигини таъминлаш истагида боълган 2 899 нафар ёшлар учун тикув машинаси зарурлиги аниқланди.
Ишчи гуруҳлар томонидан уйма-уй юриш мобайнида 5 023 та хонадон ўз томорқасидан етарли фойдаланмаётганликлари, 12 445 та хонадонда ичимлик суви таъминоти етарли эмаслиги, 333 жойда чиқиндилар тўпланиб қолган жойлар ҳамон мавжудлиги, 218 та ташландиқ ва қаровсиз бўш бинолар борлиги, 151 та фойдаланмаётган нотурар жой бўш бинолар мавжудлиги, вилоятда ижара асосида 117 та биноларни тақдим этиш имконияти борлиги аниқланди.
Фуқаролик масалалари юзасидан 556 нафар ёшларга биометрик паспортлар олиб берилишига амалий ёрдам кўрсатилди, 96 нафар ёшлар тадбиркор сифатида Давлат хизматлари кўрсатиш агентлиги орқали рўйхатдан ўтказилди, 1 735 нафар фуқароларга соғлиқни сақлаш масаласида ёрдам кўрсатилди, 51 нафар ёшларга ногиронлик аравачаси ва протез-ортопедия тиббий асбоб-ускуналар топширилди, 29 нафар ёшларга такрорий экинлар экиш учун 26,2 га ер ажратилди, 928 та хонадонларга томорқадан самарали фойдаланишлари таъминланди,
1 та бўш бино тадбиркорга тўғридан-тўғри тадбиркорлик фаолияти учун топширилди, 135 нафар ёшларга касаначиликка жалб қилинди, (шундан 8 нафари ногирон) 355 та ёш оилаларнинг фарзандлари боғчаларга жойлаштирилди, 51 нафар ёшлар касб-ҳунар ўрганиш учун бепул курсларга жойлаштирилди, 2 587 нафар ёшлар ёш тўгаракларга қатнашишлари таъминланди, 538 нафар тадбиркорлик истагини билдирган ёшларга бизнес режа тузиб берилди, 3 нафар моддий қийналган, ишсиз, ота-онасиз ёшларга 3 бош сигир (бузоғи билан) топширилди, вилоятнинг 15 та шаҳар-туманларида ҳар бирига биттадан 15 та меҳнат гузарлари, Қарши шаҳри ва Миришкор туманларида биттадан “Коворкинг” марказлари қуриш бўйича ҳоким қарорлари қабул қилиниб, қурилиш ва таъмирлаш ишлари бошланди.
Ички ишлар бўлимларида профилактик ҳисобда турган 3 152 нафар ёшлардан 214 нафари Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши кафиллиги асосида рўйхатдан чиқарилди, 27 нафар маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган, 5 нафар жиноят содир ёшларнинг ҳаракатлари сайёр суд орқали маҳаллаларда муҳокама қилинди, 10 нафар тажовузкор руҳий касаллар тегишли муассасаларга жойлаштирилди, 5 нафар қидирувда юрган ёшлар аниқланди.
Шунингдек, бандлик соҳасида 53747 та, тадбиркорлик соҳаси бўйича 21120 та, банк кредит соҳаси бўйича 47213 та, фермерлик бўйича 6098 та, қурилиш соҳасида 9280 та, таълим муассасалари бўйича 19213 та, мактабгача таълим бўйича 3465 та, ижтимоий ҳимоя бўйича 7003 та, соғлиқни сақлаш бўйича 4797 та, уй-жой масаласида 14563 та ва бошқа масалаларда 27379 та муаммолар аниқланган.
Бугунга қадар аниқланган муаммолардан 9741 таси жойида ҳал этилган бўлиб, шундан бандлик соҳасида 1113 та, тадбиркорлик соҳасида 1697 та, фермерлик бўйича 605 та, қурилиш соҳасида 250 та, таълим муассасалари бўйича 970 та, мактабгача таълим бўйича 859 та, ижтимоий ҳимоя бўйича 1012 та ва соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича 1558 та, уй-жой масаласида 113 та муаммолар жойида ҳал этилди.
Ўрганишлар тўлиқ якунига етгач, Давлат дастурини амалга ошириш бўйича ҳудудий комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, ёшлар бандлигини таъминлаш, тадбиркорлигини ривожлантириш, фермерликни қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича ишларни самарали ташкил этиш юзасидан 2018-2022 йилларга мўлжалланган йўл харитаси ишлаб чиқилиши белгиланган.
Аҳрор Содиқов.

Комментариев нет:

Отправить комментарий