28 июля 2018 г.

МУБОРАКЛИК ЁШЛАР УЧУН 1,5 ГЕКТАР ЕР АЖРАТИЛДИ


Қашқадарё вилоятининг Муборак туманида “Ёшлар - келажагимиз” Давлат дастури доирасида “Ёшлар меҳнат гузари” қурилишига бағишланган маросим бўлиб ўтди.
Унда Республика ишчи гуруҳи вакиллари, вилоят ва туман ҳокимлиги, тадбиркорлар, нуронийлар ҳамда туман ёшлари иштирок этди.
- Вилоятимизнинг чекка туманларидан бири бўлган Муборак тумани ёшлари учун ҳам Давлат дастури доирасида “Ёшлар меҳнат гузари”ни қуриш ишлари бошлаб юборилди, - дейди вилоят ҳокими ўринбосари Долли Аллаев. – Ушбу манзилни “Ёшлар” шаҳарчасига айлантириш мақсадида умумий хисобда 1,5 гектар ер ажратилган бўлиб, гузар учун 12 сотих, коворкинг маркази учун 7,5 сотих ер ажратилди. Қолган жойларида болалар майдончаси, 2 та мини-футбол стадиони, ёшлар кутубхонаси ва кафе қурилади.
Маълумотларга қараганда, тадбиркор Акрам Рахмонов томонидан қад ростлайдиган гузарда 22 нафар ёш ишли бўлади. Иншоат ишга тушса, умумий хисобда туманнинг 75 нафар ёши иш билан таъминланади, минглаб ёшларимиз юксак маънавиятли, тадбиркор ва касб-корли бўлишади.
Шунингдек, маросим давомида қуёнчилик, паррандачилик ва чорвачилик билан шуғилланиш истагини билдирган ёшларга туман ҳокимлиги ва туман прокуратураси томонидан 60 та қуён, 250 та парранда ва 10 дона қорамол тақдим этилди.


Аҳрор Содиқов.

Комментариев нет:

Отправить комментарий