25 июля 2018 г.

Яна бир ёш тадбиркор “Ёшлар меҳнат гузари”ни бунёд этиш ишларини бошлаб юборди


Қарши туманилик ёш тадбиркор Алишер Ҳаитов “Ёшлар - келажагимиз” Давлат дастури доирасида ўзи яшайдиган Қовчин қишлоғида “Ёшлар меҳнат гузари”ни қуришни бошлаб юборди.


- Ишчи гуруҳ томонидан менга 32 сотих ер ажратилди, - дейди Алишер. – Шунингдек, гузар ёнидан кинотеатр қуриш таклифи ҳам уларга ёқди. Қурилиш ишларини бошлаб юбордик. Иншоат ишга тушса, қишлоғимизнинг 70 нафар ёши иш билан таъминланади, минглаб ёшларимиз юксак маънавиятли, тадбиркор ва касб-корли бўлишади.
Ушбу “Ёшлар меҳнат гузари”га ажратилган ер келажакда обод манзиллардан бири сифатида ёшлар шаҳарчасига айланиб кетса, ажабмас. 


Комментариев нет:

Отправить комментарий