21 июля 2018 г.

Қашқадарёда Давлат дастури доирасида ёшлар бандлигига алоҳида эътибор қаратилмоқда


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги “Ёшлар – келажагимиз” Давлат дастури тўғрисидаги ПФ-5466-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 17 июль куни Деҳқонобод туманида “Ёшлар – келажагимиз” шиори остида бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди.

Унда тумандаги 39 та корхона, ташкилот ва муассасалар ўзларининг 379 та бўш иш ўринлари билан қатнашди. Ўтказилган ярмаркада 344 нафар иш билан банд бўлмаган ёшлар жалб этилиб, уларнинг 76 нафарига турли соҳаларга ишга жойлаштириш учун йўлланмалар берилди.
Шунингдек, ўз тадбиркорлик фаолиятини билан шуғулланиш истаги борлигини билдирган 150 нафардан ортиқ туман ёшлари билан Ёшлар иттифоқининг вилоят Кенгаши раиси очиқ мулоқот ўтказди.
- Давлат дастурининг асосий мақсадларидан бири ҳам ёшлар бандлигини таъминлашдан иборат, - дейди Ёшлар иттифоқининг вилоят Кенгаши раиси Шомурод Сатторов. – Шунинг учун ҳам барча туман ва шаҳарларда бўш иш ўринлари ярмаркаси ва тадбиркорликка қизиқувчи ёшлар билан очиқ мулоқотлар ташкил этиб келмоқдамиз. Ёшлар тадбиркор бўлса, нафақат ўзи, балки, атрофидаги 5-10 нафар тенгдошларини ҳам иш билан таъминлай олади.
Вилоятда ёшлар муаммоларини ўрганишлар, учрашув, очиқ мулоқот ва бўш иш ўринлари ярмаркалари манзилли режа асосида давом этмоқда.
Аҳрор Содиқов.

Комментариев нет:

Отправить комментарий