21 июля 2018 г.

Азиз ёшлар! Сизда муаммо ва таклифлар борми? Жойлардаги штабларга мурожаат қилинг.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги “Ёшлар – келажагимиз” Давлат дастури тўғрисидаги Фармони асосида жойларда ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини оширишга, уларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилишга, ёш тадбиркорларнинг истиқболли ғоялари ва лойиҳаларини рўёбга чиқаришга, шунингдек, шу асосда ёшлар бандлигини таъминлашга тўсқинлик қилаётган тизимли муаммоларни негизини топишда ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Республикамизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Қашқадарё вилоятининг туман ва шаҳарларида штаблар ташкил этилиб, улар томонидан 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшларнинг таклиф, муаммо ва камчиликлари алоҳида анкета асосида рўйхатга олинмоқда.
- Ҳар бир ёш анкета тўлдириш жараёнида ўз муаммо ва камчиликларини айтиб ўтади, - дейди Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раиси Ш.Сатторов. – Ушбу анкета асосида Президентимиз Фармонлари билан ташкил этилаётган “Ёшлар – келажагимиз” жамғармаси томонидан ёшларнинг бизнес ташаббуслари, стартаплари, ғоялари ва лойиҳаларини амалга ошириш учун йиллик 7 фоиз ставка билан имтиёзли кредитлар тақдим этилади.
Сизда ҳам таклиф, муаммо ва камчиликлар бўлса, ўз туман ёки шаҳрингизда ташкил этилган штабларга мурожаат қилинг.
1. Қарши шаҳри - Қарши ахборот технологиялари коллежи.
2. Миришкор тумани - Миришкор Маиший хизмат кўрсатиш коллежи.
3. Қарши тумани - Қарши туман 4-сонли умумий ўрта таълим мактаби.
4. Шаҳрисабз шаҳри - Шаҳрисабз шаҳар иқтисодиёт  коллежи.
5. Ғузор тумани - Ғузор молия иқтисодиёт коллежи.
6. Чироқчи тумани - Чироқчи спорт педогогика коллежи.
7. Яккабоғ тумани - Туман ҳокимлиги биноси.
8. Косон тумани - Косон компьютер коллежи.
9. Қамаши тумани - Қамаши педагогика-иқтисодиёт коллежи.
10. Китоб тумани - Китоб ижтимоий-иқтисодиёт коллежи.
11. Муборак тумани - Туман прокуратураси.
12. Шаҳрисабз тумани - Шаҳрисабз енгил саъноат коллежи.
13. Деҳқонобод тумани - 5-сонли мусиқа ва санъат мактаби.
14. Касби тумани - Касби иқтисодиёт коллежи.
15. Нишон тумани - Нишон маиший хизмат кўрсатиш коллежи.

Комментариев нет:

Отправить комментарий