23 июля 2018 г.

“Ёшлар меҳнат гузари” - ёшлар келажагини белгилаб берадиган манзилгоҳлардан бири бўлади


Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан 1 июлдан республикамизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Қашқадарё вилоятида ҳамЁшлар - келажагимиз” Давлат дастури ижроси жадаллик билан амалга оширилмоқда.

Бу борада вилоятда бажарилажак ишлар хусусида Ёшлар иттифоқининг вилоят Кенгаши раиси Шомурод Сатторов маълумот бериб ўтди.
- Қашқадарё воҳаси 4 вилоят, 2 республика билан чегарадош экани унинг салоҳияти нақадар юқори эканини кўрсатади, - деди Ш.Сатторов. – Кўриниб турибдики, ҳудуд тадбиркори ва ҳунарманди олдида каттагина имконият бор. Ана шундай омилларни ҳисобга олиб барча туман ва шаҳарларда “Ёшлар меҳнат гузарини ташкил қилишни бошлаб юбордик. У ерда ёш тадбиркорларга имтиёзли шартларда бинолар, офис техникаси ва сарфлаш материаллари ижарага берилади, интернет билан таъминланади, шунингдек, ёшларнинг бизнес ташаббуслари, стартаплари, ғоялари ва лойиҳаларини амалга оширишга зарур кўмак кўрсатилади. Бизнес-режалар ишлаб чиқиш, маслаҳат, юридик, бухгалтерия ва бошқа хизмат турларини кўрсатиш, форумлар, мастер-класслар ва семинарлар ташкил этиш учун “Yosh tadbirkorlar” коворкинг-марказлари қурилади.
Маълумки, Давлат дастури доирасида “Ёшлар - келажагимиз” жамғармаси ҳам ташкил этилган бўлиб, унинг маблағларидан ёшларнинг бизнес ташаббуслари, стартаплари, ғоялари ва лойиҳаларини амалга ошириш учун тижорат банклари орқали йиллик 7 фоиз ставка билан имтиёзли кредит ва мол-мулкни лизингга бериш, кредит ҳажмининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда кафилликлар бериш, амалга ошириладиган тадбиркорлик лойиҳаларида улар қийматининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда иштирок этиш, тегишли кўникмаларга эга, банд бўлмаган ёшлар яшайдиган уй хўжаликлари учун 20 тагача парранда ва қуён боласи, 5 та майда ва 2 та йирик қорамол сотиб олиш, қийматини келишилган муддатларда қайтарган ҳолда уларни боқиш ва кейинчалик реализация қилишда кўмаклашиш каби мақсадларда фойдаланилади.
Мазкур жараёнда асосий масъулият ёшлар зиммасида экани кўриниб турибди. Ёшларимиз ташаббускор, интилувчан, янгича лойиҳалар яратувчиси бўлса, келажагимиз бунданда нурафшон бўлади.
Аҳрор Содиқов.

Комментариев нет:

Отправить комментарий