7 июня 2018 г.

Ҳарбий соҳада фаолият олиб бораётган етакчилар беллашуви


30 июнь – “Ёшлар куни”ни кенг нишонлаш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилоят Кенгаши ташаббуси спортнинг сузиш тури бўйича “Ёшлар кубоги” спорт мусобақаси ташкил этилди.

Унда вилоятдаги барча ҳарбий қисм ва муассасалардаги бошланғич ташкилот етакчилари, кординаторлари ва аъзоларидан иборат 200 нафар ҳарбий хизматчилар иштирок этишди.
Мусобақанинг байрамона очилиш маросимида сўз олганлар  ҳарбий ҳизматчиларининг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва ўзаро маданий-спорт алоқаларни йўлга қўйиш ҳамда ёшларни спорт ўйинларига оммавий тарзда жалб қилиш борасида Ёшлар иттифоқининг ўрни беқиёслиги таъкидлашди.
Якуний натижаларга кўра, жамоа ўртасида 1-ўринни Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари, 2-ўринни Миллий гвардия, 3-ўринни Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти қўлга киритган бўлса, яккалик баҳсларида 1-ўринни Ҳаво хужумидан мудофа қўшинлари катта лейтенант Б.Каримов, 2-ўрин Миллий гвардия оддий аскари И.Мадгазиев ҳамда 3-ўринни Жануби-Ғарбий махсус ҳарбий округ оддий аскари А.Носиржоновлар қўлга киритишди.


Совриндорлар Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши томонидан диплом, фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Аҳрор Содиқов.

Комментариев нет:

Отправить комментарий