18 июня 2018 г.


Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилоят Кенгаши томонидан 30-июнь - “Ёшлар куни” муносабати билан “Ёшлар-Ўзбекистон келажаги!” шиори остида “Ўқ отиш” спорт мусобақаси ташкил этилди.

Мусобақада Жануби-Ғарбий махсус ҳарбий округи, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ва ҳарбий тузилмалари, Ички ишлар вазирлиги қоровул қўшинлари ҳарбий қисм бўлинма муассасалари ва Давлат божхона қўмитаси тизимларига қарашли барча ҳарбий қисм ва муассаса ташкилотларда ташкил этилган Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилот етакчилари, кординаторлари ва аъзолари иштирок этди.
Мусобақанинг байрамона очилиш маросимида сўз олганлар ҳарбий хизматчиларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва ўзаро маданий-спорт алоқаларини йўлга қўйиш ҳамда ёшларни спорт ўйинларига оммавий тарзда жалб қилиш борасида Ёшлар иттифоқининг ўрни беқиёслигини таъкидлашди.
Якуний натижаларга кўра, 1-ўрин Ҳаво ҳужумидан мудофаа ва ҳарбий ҳаво кучлари, 2-ўрин Миллий гвардия ва 3-ўрин вилоят Ички ишлар бошқармаси вакилларига насиб этди.
Ғолиб жамоа ва совриндорлар диплом, фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Аҳрор Содиқов.

Комментариев нет:

Отправить комментарий