12 февраля 2018 г.

Ёшлар етакчиси корхона ходимларини саёҳатга олиб чиқди

Деҳқонобод калийли ўғитлар заводи Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти Ёшлар етакчиси Равшан Ташматов ташаббуси билан корхонанинг 45 нафар ишчи-ходимлари Самарқанд ва Қарши шаҳарлари бўйлаб саёҳат қилишди.

Қадимдан ер юзининг сайқали дея эътироф этиб келинган Самарқанд шаҳри бўйлаб саёҳат давомида Биринчи Президенти И.А.Каримов туғилиб ўсган хонадон, таҳсил олган мактаб, улар дафн этилган макон ва Регистон майдони ёнида қад ростлаган юртбошимиз ҳайкалига ташриф буюришди.
Шундан сўнг, “Шоҳи Зинда”, “Хожа Дониёр мақбараси”, “Амир Темур ва темурийлар мақбараси”, “Биби хоним мақбараси”, шаҳар марказида ўзгача тароват бахш этиб турган “Регистон” майдонини томоша қилдилар.
- “Яхши дам – юракка ҳамдам”, дейишган доно халқимиз, - дейди корхонанинг Ёшлар етакчиси Р.Ташматов. – Бизнинг ташаббусимизни қўллаб-қувватлаган корхона раҳбаримизга раҳмат айтамиз. Бундан кейин ҳам ишчи-ходимларимизни уларни таътил вақтларига қараб қадимий шаҳарларимизга саёҳатини ташкил этишни режалаштирганмиз.
Шунингдек, саёҳатчилар Қарши шаҳрини ҳам саёҳат қилишиб, кейинчалик, М.Тошмуҳаммедов номидаги вилоят драма театрида Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Абдулла Орипов асари асосида саҳналаштирилган "Жаннатга йўл" мусиқали драмасини томоша қилишди.

Аҳрор Содиқов. 

Комментариев нет:

Отправить комментарий