Олий таълим муассасалари талабалари учун таъсис этилган
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи стипендияси ғолиблари номлари маълум қилинди. Улар
орасида вилоятимиз вакиллари ҳам бор.
Ушбу стипендиянинг вилоятимиз бўйича ғолиблиги Қарши
давлат университети тарих ва ижтимоий фанлар факультети 3-босқич талабаси
Шохрух Фахриддиновга насиб этди.
Шохрух 1993 йил 4 июнда Қашқадарё вилояти, Китоб туманида хизматчи
оиласида таваллуд топган.
Бу
иқтидорли талаба аъло ўқиш билан бирга Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг қатор
лойиҳаларида ҳам фаол иштирок этиб келади. Шу билан бирга, у бир қанча кўрик-танловларда юқори
ўринларни эгаллаган, бўлажак тарихчи сифатида республика миқёсидаги турли илмий
конференцияларда мақола ва маърузалари билан иштирок этиб келаяпти.
Ўз навбатида биз қаҳрамонимизга келажакдаги ишларига
муваффақиятлар тилаб қоламиз.
Аҳрор Содиқов.



Комментариев нет:
Отправить комментарий