6 февраля 2018 г.

“Суд, ҳуқуқ ва ёшлар”: Қашқадарёда яна бир меморандум имзоланди

Қашқадарё вилоят “Ёшлар” маркази фаоллар залида Жиноят ишлари бўйича вилоят суди раиси ва ёшлар иштирокида “Суд, ҳуқуқ ва ёшлар” лойиҳаси доирасида учрашув ташкил этилди.
Учрашувда ёшларнинг мамлакат миқёсидаги сиёсий жараёнларга мустақил ва онгли муносабатини шакллантириш, мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳасида сўнги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар юзасидан маълумотлар берилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ўртасида имзоланган ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум мазмун-моҳияти ҳақида ҳам сўз борди.
- Мамлакатимизда амалга оширилаётган ёшларга оид давлат сиёсати, суд-ҳуқуқ ислоҳотлари, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоясида суд ҳокимиятининг роли, фуқаролик судлари томонидан ҳал этиладиган низолар ҳамда уларни кўриб чиқиш тартиби ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ўртасида имзоланган ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум мазмун-моҳияти тўғрисида ёшларга атрофлича маълумотлар тақдим этдик, Жиноят ишлари бўйича вилоят суди раиси Абдуқаюм Маҳкамов.
Мазкур учрашув  доирасида Жиноят ишлари бўйича вилоят суди ҳамда Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди.
- Эндиликда ўзаро ҳамкорлик доирасида нафақат ёшларнинг ҳуқуқий маданиятни юксалтириш йўналишида, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик, жиноятчиликни олини олиш, ҳаётда ўз йўлини йўқотиб, билиб-билмасдан жиноят кўчасига кириб қолган ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини белгиланган тартибда ҳимоя қилиш йўналишларида  ҳамкорлик кучайтирилади, - дейди Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раиси Шомурод Сатторов.
Ўзаро ҳамкорлик тўғрисида имзоланган ушбу меморандум мамлакатимизда олиб борилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари жараёнида ёшларнинг иштирокини янада фаоллаштириш, уларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, ёш авлод вакилларини қонунга ҳурмат руҳида тарбиялашга хизмат қилади.

Аҳрор Содиқов. 

Комментариев нет:

Отправить комментарий